Ссылки доступа

Буюк Британия Украинага ҳарбий ёрдам учун яна 1,6 миллиард доллар ажратади


Буюк Британия Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш мақсадида қўшимча 1,6 миллиард доллар ажратади, деб ёзади Reuters.

Ушбу маблағ илгари берилган ёрдамдан деярли икки баравар кўп бўлиб, Британия ҳукумати уни Ироқ ва Афғонистондаги урушлардан бери энг юқори молиявий ёрдам эканлигини таъкидлади. Бироқ Британия ҳукумати ҳисоб-китоблар тафсилотларини келтирмади.

«Путиннинг шафқатсиз ҳужуми нафақат Украинада беҳисоб вайронагарчиликка олиб келади, балки бутун Европада тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солади», — дейилади Жонсоннинг баёнотида.

АҚШ президенти Жо Байден Оқ уйда сўзлаган нутқида, Конгрессга Украина учун қўшимча 33 миллиард доллар ёрдам сўраб мурожаат қилганини айтди.

Бу маблағнинг 20 миллиард доллардан ортиғи тўғридан-тўғри Украина ва қўшни давлатларга ҳарбий ва қурол-яроғ етказиб беришга, 8,5 миллиард доллари Украинага иқтисодий ёрдамга, яна 3 миллиард доллари гуманитар ёрдамга йўналтирилади. Қарор АҚШ Конгресси томонидан маъқулланиши керак, бироқ Байден Қўшма Штатлар Украинага ёрдам кўрсатишда, жумладан, қурол-яроғ етказиб беришни кўпайтиришда давом этишига ваъда берди.

XS
SM
MD
LG