Ссылки доступа

Оксана Чусовитина Париж Олимпиадасига тайёргарлик кўради


Оксана Чусовитина 2024 йил Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўришини маълум қилди. У ҳозирга қадар Олимпия ўйинларида 8 маротаба иштирок этган.

Спорт гимнастикаси Ўзбекистон чемпионатида таяниб сакраш дастурида Оксана Чусовитина ғалаба қозонди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Мусобақадан сўнг Оксана Чусовитина Париж-2024 Олимпиадаси ҳақида ўйлаётганини таъкидлади.

«Бу ҳақида яхшилаб ўйлаб кўрдим ва Осиё ўйинларидан сўнг Париж-2024 Олимпиадасига ҳам тайёрланишга қарор қилдим!», — деган спортчи Олимпия қўмитаси матбуот хизматига.

Маълумот учун, Оксана Чусовитина 8 бор Олимпия ўйинларида иштирок этиб, гимнастика тарихи ва «Гиннеснинг рекордлари» китобига киритилган эди. Агар у Париж-2024 Олимпиадасида ҳам иштирок этадиган бўлса, ўз рекордини яқин давр ичида ҳеч ким яқинлаша олмайдиган қилиб янгилайди. Яна ҳам ҳайратланарлиси, ўшанда у 49 ёшида бу ишни амалга оширган бўлади.

XS
SM
MD
LG