Ссылки доступа

Қозоғистондаги миссияда қатнашган Қирғизистон ҳарбийлари хизмат сафари харажатлари тўланмаганини маълум қилди


Қозоғистонда январь воқеаларида КХШТ тинчликпарвар миссиясида қатнашган Қирғизистон ҳарбийлари президент Садир Жапаровга мурожаат қилди.

Улар ҳалигача миссияда қатнашгани учун хизмат сафари пулини олмаганликларини айтишди.

«Биз ҳали ҳам жанговар миссияни бажарганимиз учун керакли тўловларни ололмаяпмиз. Айтишларича, бу масала Молия вазирлигида ҳамон ҳал этилмаган. Ушбу муаммони ҳал этишда қўллаб-қувватлашингизни сўраймиз», — дейилади мурожаатда.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров матбуот котиби Эрбол Султонбоев январь ойида Қозоғистонда содир бўлган воқеалар чоғида ҳарбийларнинг КХШТ тинчликпарвар миссиясида қатнашиш учун хизмат сафари пули тўланмагани ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.

Султонбоевнинг сўзларига кўра, «яқин келажакда Қозоғистонда КХШТ тинчликпарвар миссияси доирасида топшириқларни бажарган барча ҳарбий хизматчилар тегишли тўловларни оладилар».

Шу йилнинг январь ойида Қозоғистондаги норозилик намойишлари чоғида президент Қасим-Жўмарт Тўқаев КХШТдан ҳарбий ёрдам сўраган эди. 7 январь куни Қирғизистон парламенти Қозоғистонга ҳарбий хизматчиларни жўнатишни маъқуллади. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев Қозоғистонга 150 нафар ҳарбий хизматчи, 8 та бронетехника ва 11 та техника жўнатилишини маълум қилди. 14 январь куни Қирғизистон ҳарбий контингенти ўз ватанига қайтди. Қирғизистон Республикаси ҳарбий хизматчилари Олмаотадаги 2-ИЭСни қўриқлашди.

Апрель ойида Қирғизистон Қозоғистонда КХШТ тинчликпарвар миссиясида қатнашган ҳарбий хизматчиларни тақдирлагани хабар қилинган эди. Уларга давлат раҳбари номидан қимматбаҳо совғалар топширилгани таъкидланди.

XS
SM
MD
LG