Ссылки доступа

АҚШ Конгресси Украинага 40 миллиард долларлик ёрдам ажратди


Президент США Джо Байден выступает на заводе Lockheed Martin в Алабаме, где производятся ракетные комплексы Javelin, предоставляемые Украине. 3 мая, 2022

Сешанба куни АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Россия ҳарбийлари босқинига учраган Украинага ҳарбий, иқтисодий ва гуманитар ёрдам сифатида 40 миллиард доллар ажратишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини кўпчилик овоз билан маъқуллади.

Ушбу сумма Жо Байден маъмурияти сўраганидан 7 миллиардга кўп бўлиб, Россиянинг Украинага ҳужумидан буён Конгресс Украинага ёрдам бериш учун иккинчи марта ажратган катта маблағидир. Март ойида АҚШ қонунчилари ушбу мақсадлар учун 13,6 миллиард доллар ажратдилар. Агар қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланиши кутилса, уруш бошланганидан бери Украинага кўрсатилган ёрдам ҳажми 50 миллиард доллардан ошади.

Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси Конгресс қуйи палатаси йиғилишида сўзга чиқиб, АҚШ Украинани қўллаб-қувватлаш орқали демократиянинг диктатурага қарши курашини қўллаб-қувватлашини айтди: «Демократия ғалаба қозониши керак, Украина халқи ўз демократияси учун курашмоқда, шунингдек, биз учун ҳам».

Бу маблағнинг қарийб 15 миллиард доллари Украина армияси учун қурол-яроғ ва ҳарбий техника сотиб олишга йўналтирилади. 14 миллиард — гуманитар ёрдам, украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш учун. Уруш натижасида Украина буғдойи ва маккажўхори экспорти тўхтатилиши натижасида юзага келган ғалла тақчиллиги оқибатларини бартараф этиш учун 5 миллиард доллар ажратилади.

Овоз беришдан олдин АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Конгрессга мактуб йўллаб, Украинага ёрдам бериш учун ажратилган маблағ тугагани сабабли Конгрессни қонун лойиҳасини кечиктирмасдан маъқуллашга чақирди.

XS
SM
MD
LG