56 ёшли Масимов январь ойида «давлатга хиёнат»да гумонланиб, ҳибсга олинган эди.
Шунингдек, МХҚ раисининг собиқ ўринбосари Ануар Содиқуловнинг ҳам ҳибсда сақлаш муддати 6 июнга қадар узайтирилди. Даулет Ергожиннинг муддати эса 13 июнга қадар узайтирилди. Барча амалдорлар 13 январь куни ҳибсга олинган. Махсус хизматлар раҳбарларининг собиқ ўринбосарлари «ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олиш ва суиистеъмол қилишга қаратилган» ҳаракатларда гумон қилинмоқда.
Карим Масимов узоқ йиллар собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг «ишончли одами» бўлган. Расмийлар унинг ҳибсга олингани ҳақидаги маълумотни январь ойидаги қонли воқеалардан икки кун ўтиб эълон қилди.
Маълум қилинишича, жиноят иши «Ўта махфий» модда бўйича тергов қилинмоқда. Кейинчалик Массимовнинг «хокимият ваколатини суиистеъмол қилиш» ва «ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олиш»га қаратилган ҳаракатларда айблангани маълум бўлди.
МХҚнинг маълум қилишича, Масимов ёпиқ шартномалардан бири бўйича хорижий давлат вакилларидан икки миллион доллар олганликда гумон қилинмоқда.