Ссылки доступа

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида темир йўл қатнови 15 майдан тикланади


«Қазақстан темир жоли» АЖ билан келишилган ҳолда йўловчи ташувчи поезд қатновлари қайта тикланмоқда, деб хабар бермоқда «Ўзбекистон темир йўллари».

Қайд этилишича, 15 май куни 647/648-сонли Нукус—Бейнеу—Нукус йўналишидаги йўловчи поездининг қатновни бошланади. Шунингдек, 16 майдан бошлаб Олма-ота-2—Тошкент—Олма-ота-2 йўналишида 1/2-сонли («Тулпар-Талго») поезд қатнови йўлга қўйилади. Юқорида кўрсатилган рейсларнинг даврийлиги Тошкентдан ҳафтасига 3 марта Тошкент Марказий вокзалидан амалга оширилади.

Бошқа қўшни давлатлар билан темир йўл йўналишларининг қайта тикланиши томонларнинг келишувига асосан босқичма босқич очилиши кутилмоқда.

Қозоғистон ва Ўзбекистон давлат чегараси орқали ўтиш пунктларида белгиланган тартибда ўрнатилган чеклов чоралари талабларига риоя қилиш лозим. Хусусан, қўшни давлат чегараси орқали ўтиш пунктлари орқали Қозоғистонга келган барча шахслар ПЗР усули билан COVID-19 га тест синовидан ўтгани ҳақида маълумотнома тақдим этиши шарт (қозоқ, рус ёки инглиз тилида). Мазкур маълумотнома Қозоғистон давлат чегарасидан ўтишдан олдин камида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда бўлиши шарт.

Ўзбекистонда илк бор коронавирус аниқланган 2020 йил 16 мартдан бошлаб темир йўл транспорти қатновлари тўхтатилган эди.

XS
SM
MD
LG