Ссылки доступа

Қозоғистонда Туркия билан ҳамкорликда дронлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади


Қозоғистон ANKA дронларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган биринчи хорижий давлат бўлади.

Қозоғистонда Туркиянинг ANKA зарба берувчи дронларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Türk Havacılık ve Uzay Sanayi AŞ (TUSAŞ) аэрокосмик компанияси хабар берди.

Хабарда айтилишича, Қозоғистон делегациясининг Анқарага ташрифи доирасида TUSAŞ ва Kazakhstan Engineering компаниялари ўртасида Қозоғистонда ANKA дронларини ишлаб чиқариш тўғрисида келишув имзоланган.

Дронларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари ҳам Қозоғистондаги қўшма корхонада олиб борилади.

Қозоғистон ANKA дронларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган биринчи хорижий давлат бўлади.

TUSAŞ бош директори Темел Котил хорижлик ҳамкорларнинг ANKA дронларига бўлган қизиқиши ортиб бораётганини қайд этди.

«Янги келишув қардош Қозоғистон билан дўстлик алоқалари янада мустаҳкамланишига хизмат қилади», - деди Котил.

XS
SM
MD
LG