Ссылки доступа

Тожикистонлик блогернинг онаси тергов изоляторидан аёллар колониясига ўтказилди


Блогер Шерзод Мамажоновнинг онаси Шоҳида Мамажонова
Блогер Шерзод Мамажоновнинг онаси Шоҳида Мамажонова

Германияда истиқомат қилаётган блогер ва Тожикистон ҳукумати танқидчиси Шерзод Мамажоновнинг (Abdurahmon 09 номи билан машҳур) онаси Шоҳида Мамажонова жазо муддатини Нурекдаги аёллар колониясига ўташ учун кўчирилди.

Бу ҳақда Озоди радиосига блогернинг ўзи маълум қилди ва унинг онаси шу ҳафта Нурекга кўчирилганини таъкидлади.

7 апрель куни Исмоили Сомоний шаҳар суди уни «Тожикистонда тақиқланган «Гуруҳ 24» ва Ислом Уйғониш партияси ғояларини қўллаб-қувватлаганликда айблаб, олти йилга озодликдан маҳрум қилди.

Адвокат суд ҳукмидан норозилигини билдирди, бироқ Шоҳида Мамажонова кассация шикоятини беришдан бош тортди.

Мамажонова 3 февраль куни Ваҳдат шаҳри милицияси томонидан ҳибсга олинган ва шундан бери тергов изоляторида ҳибсда сақланмоқда.

Шоҳида Мамажонованинг ҳукми мамлакат ичида ва хорижда кескин танқидларга сабаб бўлди. Баъзи кузатувчиларнинг фикрича, у ўз эркинлиги билан ўғлининг «ҳукуматга қарши видеолари» учун товон тўлаган. Расмийлар бундай даъволарни рад этади.

XS
SM
MD
LG