Ссылки доступа

Қирғизистон таълим вазирлиги ўқитувчиларнинг ойлик маошлари камайтирилгани ҳақидаги маълумотни рад этди


Сентябрь ойида ўқитувчиларнинг ойлик маоши камайтирилиши ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб ўқитувчиларнинг иш ҳақи 80 фоизга, маъмурий ва бошқарув ходимларининг иш ҳақи 50 фоизга, техник ва кичик хизмат кўрсатувчи ходимларнинг иш ҳақи 80 фоизга оширилган.

«Ўқитувчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари соатликдан иш ҳақига ўтказилди, энг кам базавий ставка ҳам белгиланди. Иш ҳақи энг кам базавий ставка миқдорини расмий иш ҳақи ва ставкаларга мультипликаторга кўпайтириш йўли билан ҳисобланади», — деб тушунтирди Таълим вазирлиги матбуот хизмати.

Хабарга кўра, келажакда ўқитувчиларнинг маошлари ҳозирги даражада сақланиб қолади.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг апрель ойида оширилган ўқитувчиларнинг иш ҳақи сентябрь ойидан камайиши ҳақида маълумот пайдо бўлган.

Апрель ойида Қирғизистонда ўқитувчилар, шифокорлар ва маданият ходимларининг маошлари оширилди. Бунгача Вазирлар Маҳкамаси бюджет сектори ходимларининг иш ҳақининг «кескин» оширилишини эълон қилган эди. 2022 йилнинг 9 ойи давомида 309 мингга яқин ижтимоий соҳа ходимларининг иш ҳақини ошириш учун 26 миллиард сом ажратилгани маълум қилинди.

XS
SM
MD
LG