Ссылки доступа

IPPF: Туркманистон аёллар танаси устидан назоратни кучайтирмоқда


Ашхабад, апрель, 2022
Ашхабад, апрель, 2022

Туркманистон ҳукуматининг аёлларга нисбатан тўлиқ назорати ва кўплаб тақиқлари инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ташкилотларнинг эътиборини тортди.

Халқаро режалаштирилган ота-оналар федерацияси (IPPF) Туркманистон ҳукумати томонидан сўнгги бир ой давомида жорий этилган тақиқлар мавзуси бўйича шарҳ эълон қилиб, абортга амалда тақиқ қўйилганини алоҳида таъкидлади. IPPF халқаро ҳамжамиятни Туркманистонда аёллар ҳуқуқларига қилинган қўпол ҳужумларга қарши чора кўришга чақиради.

«Туркманлар ўзларининг янги тайинланган президенти Сердар Бердимуҳамедов отасидан кўра илғорроқ йўлдан боришига умид қилишган, аммо хато қилишган. 2022 йил апрелидан ҳукумат аёл танаси устидан назоратни бутунлай янги босқичга кўтарди: яъни де-факто абортни тақиқлаш, бир қатор косметик хизматларни тақиқлаш, аёлларга шахсий автомобилларнинг олд ўриндиқларида ўтиришни тақиқлаш ва эркак такси ҳайдовчиларининг аёлларни ташиш имкониятини чеклаш», дейилади IPPF баёнотида.

Шарҳда Туркманистонда рухсат этилган муддат 12 ҳафтадан 5 ҳафтагача чекланган аборт хизматларидан фойдаланиш муаммоси алоҳида қайд этилган. «Бир кечада ҳукумат 2015 йилда қабул қилинган қонунни ҳеч қандай жамоатчилик муҳокамасисиз эълон қилди, яъни аслида у яширинча қабул қилинди ва эълон қилинди», деб таъкидлайди IPPF.

Ҳисоботда қайд этилганидек, ушбу қонун абортни амалда тақиқлайди, чунки кўпчилик аёллар ҳомиладорликнинг 5-ҳафтасида ҳомиладор эканликларини ҳам билишмайди: «Натижада аёллар азобланишга маҳкум, баъзилари ўз хоҳишларига қарши ҳомиладорликни давом эттиришга мажбур бўлади. Бошқалар эса тизимдан ўтишдан ва тиббий қўмитадан процедура учун рухсат олишдан бошқа чораси қолмайди, бу эса жиддий тиббий ёрдамни кечиктиради ва уларни катта хавф остига қўяди».

«Қўмита оилавий аҳвол билан чамбарчас боғлиқ бўлган ижтимоий сабабларга кўра (масалан, эр ўлган тақдирда, ажрашган тақдирда, шунингдек, зўрлаш ҳолатларида) рухсат этилмаган аёллар учун тартибни 5 ҳафтадан кейин тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

Шарҳда, шунингдек, Туркманистонда «инсон ҳуқуқларининг даҳшатли ҳолати борлиги, чунки аёлларга иккинчи даражали фуқаролардек муносабатда бўлишлари» қайд этилган.

Европа ва Марказий Осиёнинг 40 дан ортиқ давлатида фаолият юритаётган ташкилот Туркманистонда оиладаги зўравонлик тўғрисида қонун йўқлиги, оиладаги зўравонликнинг олдини олиш механизмлари ва миллий дастурлари мавжуд эмаслигини таъкидлайди.

XS
SM
MD
LG