Ссылки доступа

Қирғизистонда тожикистонлик 11 нафар ноқонуний муҳожир қўлга олинди


город Сулюкта

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот марказининг хабар беришича Сулукту шаҳрида тожикистонлик 11 нафар ноқонуний муҳожир кўмир конида ишлаб келган.

«29 апрель куни Сулукту шаҳрида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланган 11 нафар Тожикистон фуқаросини қўлга олди. Уларнинг барчаси Сўғд вилояти, Жаббор-Расулов туманидан эканлиги аниқланди», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, хорижликлар республика ҳудудида ноқонуний равишда бўлган. Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш факти бўйича жиноят иши қўзғатилган. Қўлга олинганлар Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторига жойлаштирилди. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

2021 йилда Тожикистоннинг Сўғд вилоятида чегарани ноқонуний кесиб ўтган 39 нафар Қирғизистон фуқароси судланган.

Қирғизистонда ҳам ўнлаб тожикистонликлар чегарани ноқонуний кесиб ўтганлик учун судланган. Айримлари чегарадаги тўқнашувларда иштирок этганликда айбланган. Қирғизистонда қанча тожикистонлик ҳибсга олингани аниқ эмас.

XS
SM
MD
LG