Ссылки доступа

Буффалода оммавий отишма: 10 киши ҳалок бўлди


Шанба куни Нью-Йоркнинг Буффало шаҳридаги супермаркетга ўн кишининг ўлимига сабаб бўлган қуролли ҳужум ирқий зўравонлик сифатида текширилмоқда. Бу ҳақда полиция хабар берди.

Ярим автоматик милтиқдан ўқ отиш 18 ёшли Пайтон Гендрон томонидан амалга оширилган. У ҳужумни Twich стриминг хизматида жонли эфирга узатди. Ҳалок бўлган ўн кишидан ташқари, уч киши яраланган. Қурбонларнинг аксарияти қора танлилар.

Отишма содир этган шахс қўлга олинди. У қотилликда айбланган.

Хабар қилинишича, ҳужумдан олдин Гендрон интернетда ирқий нафрат ғояларини ифодалаган «манифест»ни жойлаштирган. Полиция ва Федерал қидирув бюросининг фикрича, у қора танлиларни ўлдириш учун асосан афро-америкаликлар яшайдиган Буффало ҳудудидаги супермаркетга қасддан борган.

Қайд этилишича, Гендрон милтиқ қўндоғига 77 кишини ўлдирган норвегиялик неонацист Андрес Брейвик ва Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидларга ўқ узган Брентон Таррантнинг исмларини ёзиб қўйган.

XS
SM
MD
LG