Ссылки доступа

Россия дўконларида маҳсулотларни ўғирлаш ҳолатлари 18 фоизга ошди


Жорий йилнинг февралидан апрелигача Россия дўконларидан товарлар ўғирланиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18 фоизга ошди, деб ёзади «РБК» NTechLab юзни аниқлаш тизимини ишлаб чиқувчисига таяниб.

Дўконлардан энг кўп олиб кетиладиган товарларнинг бешта тоифаси қандолат маҳсулотлари, колбаса, алкоголь, пишлоқ, кофе ва какао бўлиб, бир вақтнинг ўзида ўғирланган ўртача миқдор бир ярим минг рублни ташкил этади.

Мутахассислар ўғирлик ҳолатларининг кўпайишини фуқароларнинг харид қобилиятининг кескин пасайиб кетгани ва нархларнинг ошиши билан изоҳламоқда.

Росстат маълумотларига кўра, апрель ойида йиллик инфляция 17,83% ни ташкил этди. Марказий банк 2022 йил охирига келиб 23 фоизга етиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

XS
SM
MD
LG