Ссылки доступа

Ўзбекистон Глобал маълумотлар барометри рейтингида 58-ўринни эгаллади


Глобал маълумотлар барометрининг 2021 йил якунларига кўра рейтинги эълон қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.

Қайд этилишича, рейтингда 100 дан ортиқ мамлакатлар қатнашган. Ўзбекистон унда 32 балл тўплаб, 58-ўринни эгаллаган.

Ўзбекистон Глобал маълумотлар барометрининг асосий модулларида:

  • «Очиқ маълумотлар ташаббуси»ни ўз ичига олган «Имкониятлар» модулида 80 балл тўплаб, 8-ўринни;
  • мамлакатда очиқ маълумотлар сиёсатини ўз ичига олган «Бошқарув» модулида 52 балл тўплаб, 19-ўринни эгаллаган.

Рейтингда 1-ўринни 68 балл билан АҚШ қўлга киритган. 2-ўрин Францияга (66 балл), 3-ўрин эса Буюк Британияга (65 балл) насиб қилган.

Аввалроқ Ўзбекистон олтин захиралари бўйича дунёнинг кучли 20 талик рейтингига киргани, матбуот эркинлиги рейтингида 24 поғонага юқорилаб, 133-ўринга чиққани, энг кам ўртача ойлик иш ҳақи тўланадиган 20 та давлат маълум бўлгани ва уларнинг орасида Ўзбекистон ҳам борлиги хабар қилинган.

XS
SM
MD
LG