Ссылки доступа

«Ўзбеккосмос» OneWeb билан меморандум имзолади


OneWeb

«Ўзбеккосмос» агентлиги OneWeb компанияси билан меморандум имзолади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Марказий Евросиёдаги биринчи Space Technology Conference STC-2022 конференцияси доирасида Британиянинг OneWeb компанияси билан ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Меморандумнинг асосий мақсади — Ўзбекистон бозорига OneWeb сунъий йўлдошли алоқа компаниясини жалб қилишдир.

Унда OneWeb компаниясининг геостационар бўлмаган сунъий йўлдошли алоқа тизими хизматлари билан боғлиқ бир қатор тадбирлар кўзда тутилган.

Тартибга солиш масалаларини муҳокама қилиш ва OneWeb сунъий йўлдошларидан фойдаланиш учун давлатнинг асосий эҳтиёжларини аниқлаш ҳам шулар жумласидан.

Меморандум доирасида «Ўзбеккосмос» агентлиги ва OneWeb компанияси инновацион паст орбитал сунъий йўлдош телекоммуникация тизимидан фойдаланиш масалалари бўйича экспертиза марказини ташкил этишга келишиб олдилар.

Томонлар чекка ҳудудлар ва бориш қийин бўлган қишлоқларни сунъий йўлдошлар орқали юқори тезликдаги Интернет билан таъминлашни амалга ошириш учун зарур чораларни кўришга келишиб олдилар.

OneWeb компанияси билан меморандум имзоланиши космик алоқа соҳасини ривожлантириш соҳасида муҳим воқеа ҳисобланади, — деди «Ўзбеккосмос» агентлиги бош директори Шуҳрат Қодиров.

Унга кўра, бу ахборот технологияларини ривожлантириш дастурларидаги вазифаларни самарали амалга ошириш ва республиканинг чекка ҳудудларини ҳам инновацион алоқа хизматлари билан таъминлаш имконини беради.

XS
SM
MD
LG