Ссылки доступа

ИИВ Хоруғдаги митинг иштирокчиси ҳалок бўлгани ва уч милиционернинг жароҳатланганини тасдиқлади


Акция протеста в Хороге. 16 мая 2022

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги Тоғли Бадахшон мухтор вилояти маъмурий маркази Хоруғ шаҳрида кечаги норозилик намойишлари чоғида бир фуқаронинг ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Ҳуқуқ-тартибот идораси хабарида айтилишича, «бебош йигитлар ТБМВ бўйича Ички ишлар вазирлиги ходимларига қуролли ҳужум уюштирган», натижада ҳуқуқ-тартибот идораларининг 3 нафар ходими жароҳатланган. Бу сўнгги уч кундан бери барқарор бўлмаган Хоруғдаги вазият юзасидан расмийларнинг биринчи расмий баёнотидир.

Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг 17 май куни эрталаб тарқатилган хабарида айтилишича, Хоруғ шаҳрида яшовчи бир гуруҳ ёшлар “Мамадбокир Мамадбокиров кўрсатмаси ва Хоруғ шаҳри Ш.Шоҳтемур маҳалласида яшовчи, 1993 йилда туғилган Замир Назришоев бошчилигида Ички ишлар вазирлиги ходимларига қуролли ҳужум уюштирдилар.

Хабарда айтилишича, ҳодиса натижасида ИИВ бошлиғининг ТБМВ бўйича биринчи ўринбосари Ғайратшо Муборакшозода, ИИВ тезкор бошқармаси ходими Шуҳрат Камишев ва махсус бўлинма қўмондони ИИВ Ички қўшинларига қарашли 3503-ҳарбий қисм взводи Абубакр Файзуллозода тан жароҳати олди. Улар касалхонага ётқизилган.

ИИВ «қуролли ҳужумни қайтариш чоғида З.Назришоев тан жароҳати олиб, касалхонада вафот этгани»ни таъкидласада, бир қанча манбаларда йигит бошқа шароитда вафот этгани айтилган.

Ички ишлар вазирлиги ноқонуний митингни уюштирганликда “Улфатҳоним Мамадшоева ва қидирувдаги Алим Шерзамоновнинг раҳбарлиги ва кўрсатмаси билан ҳаракат қилган» Бадахшон вилоятининг норасмий раҳбари Мамадбокир Мамадбокировни айблади. Алим Шерзамонов 16 май куни Озоди радиосига берган интервьюсида ўзининг митингга алоқадорлигини рад этди, Мамадбокир Мамадбокиров ҳам унга қарши айбловларни қабул қилмаяпти.

Намойишчилар расмийларга ўз талабларини кўриб чиқиш учун 16 май соат 16:00 га қадар вақт беришган. Тоғли Бадахшон мухтор вилояти ҳокимияти намойишчилар талабларини ноқонуний деб атаган вилоят раҳбари ва Хоруғ ҳокимининг истеъфосини кўриб чиқишдан бош тортгач, душанба куни маҳаллий ёшларнинг катта гуруҳи вилоят ҳокимлиги томон йўл олди. Чинак шаҳри яқинида уларни Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари кутиб олиб, резина ўқ ва кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган.

Ички ишлар вазирлиги «операция давомида намойишни тарқатиш учун махсус воситалар қўлланилганини» тасдиқлади. Ҳуқуқ-тартибот идораси маълумотларига кўра, ТБМВ прокуратураси ҳодиса ташкилотчиларига нисбатан жиноий иш қўзғатган.

Хоруғда интернет мавжуд бўлмагани учун бу шаҳардаги ҳозирги вазиятга баҳо бериш жуда қийин.

XS
SM
MD
LG