Ссылки доступа

Тожикистон: Хоруғда норозилик намойиши куч билан тарқатилди, бир киши ўлди, уч киши яраланди


Хорог, 16 мая 2022 года
Хорог, 16 мая 2022 года

Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида (ТБМВ) маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 16 май оқшомида Хоруғдаги норозилик намойиши иштирокчиларига қарши резина ўқлар ва кўздан ёш сиздирувчи газ қўллаган.

Озодлик тожик хизматининг ўз манбалари сўзларига таянган ҳолда хабар қилишича, ҳодиса чоғида бир киши нобуд бўлган, уч киши тан жароҳати олган.

Расмийлар ТБМВ маъмурий марказидаги акцияга оид маълумотни тасдиқлашгани ҳам, инкор этишгани ҳам йўқ.

Хабарга мувофиқ, душанба кунги акцияни тарқатиш чоғида 30 ёшли Замир Назаршоев вафот этган. Бошқа тафсилотлар ҳозирча маълум эмас.

Хоруғдаги митинг расмийлар ТБМВ раҳбари Алишер Мирзонабот ва шаҳар мэри Ризо Назарзодани истеъфога чиқариш, вилоятдаги барча блокпостларни олиб ташлаш ҳамда бадахшонликларни таъқиб қилишни тўхтатишга оид талабларни кўриб чиқишни рад этишгани ортидан бошланган.

XS
SM
MD
LG