Ссылки доступа

Яна 490 этник қозоқ Туркманистонни тарк этмоқда


Этнических казахов, переехавших в Казахстан из Туркменистана, встречают родственники на железнодорожной станции в Жанозене. Казахстан, 13 мая 2021 г. 

Туркманистонлик 490 этник қозоқ июнь ойи бошида Туркманистонни тарк этиб, Қозоғистонга доимий кўчиб ўтади. Бу ҳақда Turkmen.news мустақил нашри “Туркмендемирйўллари” («Туркман темир йўллари») агентлигига таяниб хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, 2 июнь куни “Туркмендемирйўллари” агентлиги Туркманбоши – Берекет – Серхетяка – Болашак йўналиши бўйича махсус поезд ташкил этади. «Болашак»да туркман локомотиви қозоқ локомотивига алмаштирилади, бироқ йўловчилар кейинги бекат – Жанаўзенга етказилади. У ердан поезд Туркманистонга қайтади.

Туркман нашри хабарига кўра, тадбир Қозоғистоннинг Туркманистондаги элчихонаси сўровига кўра Туркманистон Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг 11 майдаги қарорига асосан ўтказилмоқда.

Қозоғистон ҳукумати хорижда яшовчи этник қозоқларга мамлакатга кўчиб кетиш имконини берувчи махсус дастурни амалга оширмоқда. Дастурга кўра, Қозоғистонга доимий кўчиб ўтиш истагида бўлган хориждаги этник қозоқлар “қандас” мақомига эга.

Turkmen.news хабарига кўра, 2021 йил 26 февраль куни 160 дан ортиқ этник қозоқ ҳам Туркманистонни поездда тарк этиб, тарихий ватанларига қайтган. Одамлар бу дақиқани бир йилдан ортиқ кутган, деб ёзади нашр ва 2020 йилда 319 киши Туркманистон фуқаролигидан воз кечган, шундан 70 нафари этник қозоқлардир.

2021 йилда «Азатлик» радиоси Туркманистондан 200 дан ортиқ этник қозоқларнинг Қозоғистонга кўчиб кетгани ҳақида хабар берди. Туркманистоннинг собиқ фуқаролари Қозоғистонга қайтгач, қувонч кўз ёшларини яшира олмадилар.

Жорий йил бошидан буён 2 мингга яқин киши Қозоғистонга кўчиб ўтиш учун қандас мақомига эга бўлди. Келган этник қозоқлар, асосан, Олмаота ва Манғистау вилоятларига жойлашдилар.

«Ком в горле от радости». Казахи из Туркменистана ступили на родную землю
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:28 0:00
XS
SM
MD
LG