Ссылки доступа

Тошкент ва Олмаота ўртасида «Тулпор Талго» поезд қатнови тикланди


Uzbekistan - area around train station is dirty

лмаота—Тошкент—Олмаота йўналишида «Тулпор Талго» поездининг қатнови қайта тикланди, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги.

Қайд этилишича, «Қазақстан темир жоли» билан келишилган ҳолда темир йўлларда йўловчи ташиш қайта йўлга қўйилган. 16 майдан бошлаб Олмаота-2—Тошкент—Олмаота-2 йўналишида 1/2-сонли «Тулпор-Талго» поездининг қатнови қайта тикланган. 2 ярим йиллик танаффусдан сўнг илк бор Ўзбекистонга қараб йўл олган ушбу поезд 17 май соат 11:05 да Тошкент Марказий темир йўл вокзалига кириб келган.

Таркиби 24 та йўловчи вагондан иборат бўлган поезд бир томонга ҳаракатланганда 425 нафар йўловчини ўз манзилига етказиб қўйиш имкониятга эга ҳисобланади.

Ҳаракат жадвалига кўра, ушбу поезд ҳафтанинг душанба, чоршанба ва шанба кунлари Олмаота-2 темир йўл вокзалидан соат 18:32 да йўлга чиқади. Эртаси куни соат 12:39 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширади.

Ўзбекистон—Қозоғистон темир йўл қатновларининг тикланиш жараёни

Ўзбекистонда илк бор коронавирус аниқланган 2020 йил 16 мартдан бошлаб темир йўл транспорти қатновлари тўхтатилган эди. 2020 йилнинг 15 августидан маҳаллий авиа ва темир йўл қатновлари босқичма-босқич тикланган. Икки йиллик чекловлардан сўнг, қатор давлатлар томонидан поезд йўловчилари учун давлат чегараларини босқичма-босқич очиш борасида саъй-ҳаракатлар бошланган. Биринчи халқаро йўловчи поезди 1 апрель кунидан бошлаб Нукус—Бейнеу—Нукус йўналиши бўйича қатнай бошлаши хабар қилинганди. Шунингдек, 2 майдан бошлаб ҳафтада уч маротаба Олмаота-2—Тошкент—Олмаота-2 йўналишида 1/2-сонли поезд қатнови йўлга қўйилиши ҳам режалаштирилганди. Март ойи сўнггида Қозоғистонда карантин чекловлари жорий этилгани сабаб Нукус—Бейнеу ва Тошкент—Олмаота йўналишидаги халқаро йўловчи поездлари қатновини бошлаш санаси номаълум муддатга кўчирилганди. 15 май кунидан эса 647/648-сонли Нукус—Бейнеу—Нукус йўналишидаги йўловчи поездининг қатнови билан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги поездлар қатнови қайта тикланди.

XS
SM
MD
LG