Ссылки доступа

ИИБ Тоғли Бадахшонда аксилтеррор операцияси бошланганини маълум қилди


Архивное фото

Тожикистон ҳукумати Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида (ТБМВ) «аксилтеррор операцияси» бошланганини эълон қилди.

Ички ишлар вазирлигининг 18 май куни эрталаб тарқатган маълумотларига кўра, Рушон туманида ҳукумат қўшинлари билан аҳоли ўртасида тўқнашувлар сабаб Хоруғ шаҳрига йўл тўсилиб қолган.

Ҳуқуқ-тартибот идораси қурбонлар ҳақида маълумот бермаяпти, бироқ баъзи маълумотларга кўра, тўқнашувлар чоғида бир неча киши жароҳатланган.

ИИВ «17 май куни уюшган жиноий гуруҳ аъзолари ижтимоий-сиёсий вазиятни издан чиқариш мақсадида автомобиль йўлининг Рушон тумани ҳудудидаги «Душанбе-Кўлма» халқаро автомобиль йўлини ноқонуний равишда тўсиб қўйганини таъкидлайди.

Ички ишлар вазирлиги ҳодисага хорижий кучларнинг алоқадорлигига ишора қилиб, «жиноятчилар» халқаро террорчилик ташкилотлари кўмагида қурол-яроғ ва ўқ-дориларни мамлакатдан ташқаридан олгани, шунингдек, «хорижий ёлланма аскарларни террорчилик ҳаракатлари ва бошқа шаклларни амалга ошириш учун жалб қилгани»ни айтди. Бироқ, бошқарма бу ташкилотлар номини айтмади.

ТБМВдаги воқеаларни ёритувчи баъзи ахборот сайтлари тўқнашувларда оғир қуроллар қўллангани ҳақида хабар беради. Ҳозирча бу сўзларни бошқа манбалардан тасдиқлашнинг имкони йўқ. Ҳозирда ТБМВда интернет яна ўчирирлган.

XS
SM
MD
LG