Ссылки доступа

Қирғизистонда 111 та хусусий тиббиёт муассасаси ёпилади


Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги лицензиялаш талабларига жавоб бермайдиган 111 та хусусий тиббиёт муассасаси ёпилишини маълум қилди.

Апрель ойида вазирлик тузган комиссия томонидан 370 хусусий тиббиёт ташкилоти текширувдан ўтказилди. Текширув давомида «лицензиясиз ва манзили лицензияга тўғри келмайдиган фаолият юритиш фактлари» аниқланиб, улар асосида 111 та хусусий тиббиёт муассасаси фаолиятини тугатиш тўғрисида далолатнома расмийлаштирилди.

Шунингдек, инфекция назорати стандартларига жавоб бермайдиган 148 та хусусий клиника ва поликлиникалар аниқланган. Уларга чора кўриш ва жарима солиш учун Давлат эпидемиология назорати марказига ариза юборилади, дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вазирлик Қирғизистондаги тиббиёт олий ўқув юртларининг моддий-техник ва клиник базасини текшириб, Таълим вазирлигига уларнинг айримларининг лицензиясини бекор қилишни тавсия қилган эди.

Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги 84 та дорихона рухсатномасиз фаолият юритаётганини аниқлаган эди.

XS
SM
MD
LG