Ссылки доступа

Тўқаев Сара Назарбоевани Хотин-қизлар ишлари ва оилавий-демографик сиёсати бўйича комиссия аъзолигидан олиб ташлади


Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тўқаев аёллар ишлари ва оилавий-демографик сиёсати бўйича комиссия таркибини ўзгартирди. Тегишли фармон Оқўрда сайтида эълон қилинди.

Комиссиядан четлатилганлар орасида Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг рафиқаси Сара Назарбоева ҳам бор.

Ундан ташқари Тўқаев Қозоғистондаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Элвира Азимова, Казпост директори Айда Абибуллаева, совет ва қозоқ скрипкачиси Айман Мусахўжаева, Отбасй банк бошқаруви раиси Ляззат Ибрагимова ва бошқаларни комиссия аъзолигидан четлатган.

Президент комиссиянинг янги аъзоларини таклиф қилди. Тўқаев комиссия раислигига ўз маъмурияти раҳбари ўринбосари, аввал ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири лавозимини эгаллаб келган Айда Балаевани танлади. Бунгача комиссияни бошқарган Лаззат Рамазонова раис ўринбосари бўлди.

81 ёшли Сара Назарбоева, “Бобек” болалар хайрия жамияти асосчиси ва сўнгги йилларда камдан-кам ҳолларда омма олдига чиққан. У турмуш ўртоғи Нурсултон Назарбоевга хорижий сафарларда ҳамроҳлик қилмаган ва у билан бирга расмий тадбирларда қатнашмаган. Мамлакатда эр-хотин узоқ вақт бирга яшамагани ва Назарбоевнинг янги оиласи борлиги ҳақида доимий миш-мишлар юради.

XS
SM
MD
LG