Ссылки доступа

Ижтимоий норма: Газ ва электр тарифларига ижтимоий норма киритилиши режалаштирилмоқда


Ўзбекистонда энергоресурслар нархларини субсидиялаш амалиёти сақлаб қолинган ҳолда, ижтимоий истеъмол нормаси жорий этилади.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Молия ҳамда Энергетика вазирликлари энергетика соҳасини ислоҳ қилиш масалалари бўйича эълон қилган пресс-релизда таъкидланишича: “Энергия истеъмол қилишнинг ижтимоий нормаси деганда аҳоли томонидан имтиёзли тариф бўйича тўланадиган маълум миқдордаги энергия тушунилади. Муайян белгиланган миқдоргача нисбатан пастроқ (имтиёзли) нархда, бу миқдордан ошиғи эркин бозор нархида сотилади”.

Вазирликлар расмий баёнотида Ўзбекистонда газ ва электр энергияси учун қандай миқдорда ижтимоий норма белгиланиши аниқ айтилмаган.

Масалан, ижтимоий норма қабул қилинган Қирғизистонда электр энергияси учун 700 киловатт-соатгача ҳар киловаттга 77 тийин, 700 киловатт-соатдан ошган ҳар бир киловатт-соат учун 2 сом 16 тийин тўлаш шарт.

XS
SM
MD
LG