Ссылки доступа

Афғонистон электр энергияси учун Ўзбекистондан миллионлаб доллар қарзи борлиги маълум қилинди


Афғонистон Энергетика вазирлиги ўз мамлакатининг Ўзбекистон ва Тожикистондан электр энергияси учун 100 миллион доллардан ортиқ қарзи борлигини маълум қилди. Бу ҳақда Афғонистоннинг Tolo news нашри хабар бермоқда.

Шу билан бирга, вазирлик вакили Ахтар Муҳаммад Нусрат тўлашга тайёр эканликларини, бироқ Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистон ва Тожикистон банклари айни дамда пул ўтказишда қийинчиликларга дуч келаётганини таъкидлади.

Ўзбекистонда маблағ ўтказишда муаммолар бор, деди Ахтар Муҳаммад Нусрат.

Афғонистоннинг DABS энергетика компаниясининг собиқ раҳбари Омонулла Ғолибнинг айтишича, Афғонистон Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистонга электр энергиясини сотиб олиш учун йилига 300 миллион долларга яқин пул тўлайди.

Афғонистон электр энергиясининг катта қисмини Ўзбекистондан сотиб олади. Бу йилига 108 миллион долларга яқин. Энди муаммо тўловларни тўлашда, — деди у.

Аввалроқ Ўзбекистон қардош Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами жўнатгани ҳақида хабар берилганди.

XS
SM
MD
LG