Ссылки доступа

Самарқандда ИИБ ходими погонини ўзи юлиб, бунда ёнидаги аёлни айблагани кўринган видео тарқалди


Ижтимоий тармоқларда ИИБ ходими ўз погонини ўзи юлиб олиб, бунда ёнида бўлган аёлни айблагани акс этган видео тарқалди.

Ички ишлар вазирлиги ҳолат ўрганилаётганини, тез орада батафсил маълумот берилишини маълум қилди.

«2021 йилнинг 16 июнь куни Самарқанд вилояти Қўшработ тумани прокуратураси биносида, фуқаро ва ички ишлар органи ходими ўртасида содир бўлган зиддиятли видеотасвир Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик хизмати томонидан ўрганилмоқда», — дейилади вазирлик ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсовнинг Telegram-каналида тарқатилган ахборотда.

Масъулнинг ёзишича, ходимнинг ҳаракатлари қўшимча равишда тўлиқ текширилиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади.

Видеони тарқатган манбанинг ёзишича, 1976 йилда туғилган аёл Ш.Ж. Жиноят ишлари бўйича Иштихон туман суди судьяси К.Пансатов томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми (ҳокимият вакили ёки фуқаролик бурчини бажарувчи шахсга қаршилик кўрсатиш) билан айбдор деб топилган ва унга чора кўрилган.

XS
SM
MD
LG