Ссылки доступа

Қозоғистон ва Хитой ядровий материалларнинг ноқонуний айланишига қарши биргаликда курашади


Қозоғистон парламенти сенати пайшанба куни бўлиб ўтган йиғилишда Қозоғистон ҳукумати ва Хитой ҳукумати ўртасидаги давлатлар ҳудудида тақиқланган ядровий материаллар ва радиоактив чиқиндиларнинг чегарадан ўтишига йўл қўймаслик тўғрисидаги битимни ратификация қилишни маъқуллади.

«Ушбу шартноманинг ратификация қилиниши ядровий, радиоактив материаллар, радиоактив чиқиндилар, радиациявий хавфли буюмларнинг ноқонуний олиб ўтилишига йўл қўймаслик мақсадида томонларнинг божхона назорати соҳасидаги ҳамкорлигини кенгайтиради ва чуқурлаштиради», — деди Қозоғистон молия вазири Ерулан Жамаубаев.

Ҳужжат, мулозимнинг сўзларига кўра, божхона чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктларида радиация мониторингини ўтказишни назарда тутади. Хусусан, томонлар бошқа Томон давлати ҳудудидан «импорт қилинаётган мамлакатда белгиланган меъёрлардан юқори радиациявий фонга эга бўлган» товарлар ва транспорт воситаларини қайтариб олишлари мумкин бўлади. Ахборот алмашинуви формати томонлар давлат божхона органлари вакиллари ва ўқув марказлари мутахассисларидан иборат қўшма ишчи гуруҳ томонидан мувофиқлаштирилади.

Август ойида Казатомпром Туркистон вилоятидаги Марказий Мйнқудуқ ва Жалпак уран конларини ўзлаштирувчи Ўрталиқ кончилик шўба корхонасининг 49 фоиз улушини Хитойнинг иккинчи йирик China General Nuclear Power Corporation (CGNPC) сотиш бўйича келишув якунланганини эълон қилди.

Уст-Каменогорскдаги Улба металлургия заводи ҳудудида очилган корхона Қозоғистонни саноатлаштириш дастури доирасида Хитой билан қўшма 55 та лойиҳадан биридир.

XS
SM
MD
LG