Ссылки доступа

Ҳокимият Қарағандадаги митингга иккинчи хабарномадан кейин рухсат берди


Қарағандада маҳаллий ҳокимият собиқ ботаника боғи ҳудудини шахсий қўллардан шаҳарга қайтариш талаби билан митинг ўтказишни маъқуллади, бу муаммони жамоатчилик узоқ йиллардан бери кўтариб келмоқда.

Қарағанда вилояти жамоат кенгаши аъзоси, маҳаллий журналист Ботағоз Омарова икки марта митинг ўтказиш нияти ҳақида билдиришнома топширган. Ҳокимлик митинг ҳақидаги биринчи хабарни рад этиб, кўрсатилган жой – ботаника боғи рўпарасида – ихтисослаштирилмагани ва шаҳардаги бошқа жойлар тинч йиғилишлар учун ажратилганини асослаб берди. Журналист рухсат этилган жойлар рўйхатидан жой кўрсатган ва 18 май куни маъқулловчи жавоб юборган хабарномага иккинчи марта ҳокимлик эътироз билдирмаган.

Митингда кутилаётган иштирокчилар сони 200 нафарга етади. Митинг 11 июнь куни Қарағанда шаҳрида, куннинг иккинчи ярмида соат 12:00 дан 15:00 гача, Шалкыма концерт зали ёнидаги Абай ҳайкали қаршисида ўтказилиши келишилган. Журналистнинг қайд этишича, бу йигирма йилдан ортиқ вақтдан бери хусусий мулк бўлиб келган ботаника боғини қайтариш талаби билан тинч митинг бўлади

1996 йилда Қарағанда расмийлари ботаника боғини қўриқланадиган ҳудудлар тоифасидан олиб ташладилар ва кейин уни шахсий қўлларга ва бир неча кишига сотдилар. 1940 йилда ташкил этилган, ўнлаб йиллар давомида турли хил кўчатларнинг минглаб турлари ўстирилган ушбу боғни шаҳарга қайтариш масаласи кўп йиллар давомида Қарағанда жамоатчилиги томонидан муваффақиятсиз тугади.

Қарийб 500 минг аҳолига эга вилоят маркази Қарағандада митинглар камдан-кам учрайди. Қолаверса, маҳаллий ҳокимият идоралари ҳар қандай баҳона билан ҳатто битта пикет ўтказмасликка ҳаракат қилмоқда, ҳар сафар юборилган билдиришномаларга рад жавобини беришмоқда.

XS
SM
MD
LG