Гап Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи (ШЖБПҲ) маблағлари ҳақида бормоқда. Маблағлардан фойдаланиш учун тўпланган маблағ камида 50 минг сом бўлиши керак.
Қирғизистоннинг пенсия тизими асосий ва жамғариб бориладиган қисмлардан иборат. Ҳар бир ишлаётган Қирғизистон фуқароси ойлик маошининг 10 фоизини пенсиясига тўлайди. Уларнинг 8 фоизи мавжуд пенционерларни молиялаштириш учун Ижтимоий жамғармага тушади. 2 фоизи жамғариб бориладиган пенсия жамғармасига ушлаб қолинади, бунда маблағлар шахсан фуқарода қолади. Вазирлар Маҳкамаси ўз қарори билан қирғиз халқига ипотекани тўлаш учун ШЖБПҲ маблағларидан фойдаланишга рухсат берди
Молиявий тизим Қирғизистонда 2010 йилда жорий қилинган.
Қирғизистонда 2021 йилда етарлилик чегарасидан юқори пенсия жамғармаларини ечиб олишга рухсат берилди. Маблағлар уй-жой шароитларини яхшилаш — кўчмас мулк сотиб олиш, ипотека кредитларини тўлаш, шунингдек даволаниш ва қимматли қоғозларга сармоя киритиш учун ишлатилиши мумкин. Маблағларнинг катта қисми кўчмас мулк бозорига келиб тушди. Мутахассисларнинг фикрича, ипотека кредитларини тўлаш учун пенсия жамғармаларидан фойдаланиш Қозоғистон кўчмас мулк бозоридаги нархларнинг ошиши ва инфляциянинг тезлашишига сабаб бўлган омиллардан бирига айланди.