Ссылки доступа

Россия ЕОИИ учинчи давлатларга дон экспортига чекловлар жорий этишини талаб қилди


Евросиё иқтисодий комиссиясининг 20 май куни бўлиб ўтган йиғилишида Россия Евросиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) барча аъзолари учинчи давлатларга дон экспортига квоталар ва божлар жорий этишини таъкидлади.

Хорижга етказиб беришни ривожлантиришдан манфаатдор Қозоғистон бунга қарши, деб ёзади Россиянинг «Коммерсант» нашри.

2022 йилда Россияда рекорд даражадаги буғдой ҳосили кутилаётганига қарамай, Россия тартибга солувчилари дон экспортини ЕОИИ даражасида қаттиқ назорат қилишни давом эттиришга ҳаракат қилмоқда. Нашрнинг таъкидлашича, реэкспортдан қўрқиб, Россия иттифоқнинг барча аъзоларидан дон экспортига квоталар ва божлар жорий этишни истамоқда, шунингдек, ЕОИИга етказиб бериш бўйича чекловларни ҳам 30 июнгача амалда бўлишини узайтириши мумкин.

Нашрнинг ёзишича, жорий йилнинг баҳорида Сибирда Қозоғистондан буғдой хариди ортиши фонида Россия 30 июнгача ЕОИИ мамлакатларига дон экспортини тақиқлаган, бу эса Россияни камситишда гумон қилган Қозоғистоннинг норозилигига сабаб бўлган. Бунга жавобан Қозоғистон ҳам буғдой ва ун экспортига квоталар киритди.

2021 йилнинг август ойида ЕОИИ аъзолари буғдой, арпа, маккажўхори, кунгабоқар ва бошқа бир қатор маҳсулотлар экспортини чеклаш бўйича ягона ёндашувни жорий этишни режалаштирган эди, бироқ бу ғоя амалга оширилмади.

Беларус бугун буғдой экспортига тўлиқ тақиқ жорий қилди. Арманистон ва Қирғизистон бож ва квоталар бўйича қарорлар тайёрламоқда. Қозоғистон божхона мажбуриятларига қарши, чунки улар маҳаллий фермерларнинг халқаро мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG