Ссылки доступа

Жириновскийнинг ўғли отини бошқа қўйиб, Гарсияга айланди


Владимир Жириновскийнинг ўғли Игорь Лебедев
Владимир Жириновскийнинг ўғли Игорь Лебедев

Россия Давлат думаси раисининг собиқ ўринбосари, ЛДПР партияси асосчиси Владимир Жириновскийнинг ўғли Игорь Лебедев ўз исмини Давид Александрович Гарсия деб ўзгартирган.

Шундан сўнг ҳам у уч ой эски исми билан парламентдаги вазифаларини бажаришда давом этган. Бундай хулосага “База” нашри журналистлари “Российский паспорт” давлат тизими ёзувлари билан танишганидан сўнг келишган.

Нашр қайдича, исм алмаштириш 2021 йилнинг июль ойи бошларида амалга оширилган. Ўшандан икки ҳафта олдин Лебедев сиёсатдан кетишини эълон қилган эди. Бироқ ўшандан кейин ҳам у, Давлат думаси сайтидаги маълумотга кўра, ваколатларини топширмай, 2021 йил 11 ноябригача қуйи палата раисининг муовини лавозимини эгаллаб ўтирган. Кейинги парламент сайловида эса Лебедев иштирок этган эмас.

“База” нашри исм ўзгартириш сабабини аниқлаш мақсадида собиқ сиёсатчи билан боғланишга уринган, бироқ бунга муваффақ бўлолмаган. Аввалроқ “База” ва “Проект” нашрлари Жириновскийнинг ўғли Испанияда кўчмас мулкка эга бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзган, бироқ Лебедев бу иддаони рад этган.

Агар Лебедевнинг Испанияда активи бўлса, собиқ депутат бу мулкдан ҳатто янги исми билан ҳам фойдалана олмайди. У 2014 йилдан буён Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилган.

Сиёсатдан кетишидан олдин Лебедев отасидан кейин ЛДПРга етакчилик қилиши мумкинлигига оид гап-сўзлар урчиган эди. Бироқ Жириновскийнинг ўлимидан кейин ОАВ унинг муҳтамал вориси депутат Леонид Слуцкий бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда.

XS
SM
MD
LG