Ссылки доступа

АҚШ Давлат департаменти делегацияси Марказий Осиё бўйлаб сафари доирасида минтақадаги алоқаларни мустаҳкамламоқда


Министр иностранных дел Кыргызстана Жээнбек Кулубаев (слева) и помощник государственного секретаря США по делам Центральной и Южной Азии Дональд Лу
Министр иностранных дел Кыргызстана Жээнбек Кулубаев (слева) и помощник государственного секретаря США по делам Центральной и Южной Азии Дональд Лу

АҚШ Давлат департаментининг маълум қилишича, Давлат котибининг Марказий ва Жанубий Осиё бўйича ёрдамчиси Доналд Лу АҚШнинг минтақа билан муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида 23-27 май кунлари Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистонга АҚШ делегациясига раҳбарлик қилмоқда.

Делегация таркибига Миллий хавфсизлик кенгашининг Россия ва Марказий Осиё бўйича катта директори Эрик Грин, Мудофаа вазирининг Афғонистон, Покистон ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Ребекка Зиммерман, АҚШ Тараққиёт молия корпорациясининг сиёсат бўйича масъул ходими Наз Эл-Хатиб киради.

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев АҚШ давлат котибининг Марказий ва Жанубий Осиё бўйича ёрдамчиси Доналд Луни қабул қилди, деб хабар берди Қирғизистон ТИВ матбуот хизмати.

Хабарга кўра, томонлар Қирғизистон-Америка муносабатларининг долзарб масалаларини, шунингдек, минтақавий ва глобал кун тартибини муҳокама қилдилар, сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш ва халқаро санкцияларнинг Қирғизистон иқтисодиётига салбий таъсирини минималлаштириш имкониятларини кўриб чиқдилар.

Россиянинг Украинага ҳарбий бостириб кириши ва ундан кейин Россияга қарши халқаро санкциялар бошланганидан сўнг, молия институтлари Қирғизистон иқтисодиётининг ўсишига умидларини пасайтириб, унинг рецессияси ва нархларнинг кескин ўсишини башорат қилишди.

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ҳам «Қирғизистоннинг асосий иқтисодий ҳамкори бўлган Россияга нисбатан жорий қилинган санкциялар мамлакат иқтисодиётига билвосита, аммо сезиларли таъсир кўрсатаётганини» тан олади. Март ойи охирида Қирғизистоннинг ўша пайтдаги ташқи ишлар вазири Руслан Казакбоев Вазирлар Маҳкамаси воқеаларнинг энг ёмон ривожланишига тайёргарлик кўраётганини айтиб, дастлабки прогнозларга кўра, иқтисодиёт 5-10 фоизга тушиши мумкинлигини таъкидлади.

Ўзбекистонда делегация ҳукумат расмийлари, бизнес ва фуқаролик жамияти раҳбарлари билан учрашиб, «иқтисодий шерикликни мустаҳкамлаш, умумий қадриятлар ва АҚШнинг хотин-қизлар ҳуқуқларини кенгайтиришда қўллаб-қувватлашини муҳокама қилиши» кутилмоқда.

Тожикистонда делегация аъзолари расмийлар билан учрашиши ҳамда АҚШ ва Тожикистон ўртасида иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган йиллик икки томонлама маслаҳатлашувларда иштирок этиши режалаштирилган. Давлат котиби ёрдамчиси Лу фуқаролик жамияти вакиллари билан ҳам учрашиб, «афғон қочқинларига инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш, инсон ҳуқуқлари, озиқ-овқат хавфсизлиги ва аёлларнинг жамиятдаги роли бўйича қўшма ташаббусларни муҳокама қилади».

Қозоғистонда делегация Қозоғистоннинг юқори мартабали расмийлари ва фуқаролик жамияти етакчилари билан учрашиб, «Қозоғистонда ислоҳотлар кун тартиби, инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш ва аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш чора-тадбирларини муҳокама қилиш» кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG