Ссылки доступа

ИИВ рушонлик 46 нафар фуқарони «жиноий тўдалар» аъзоси деб топди


Въезд в Рушанский район
Въезд в Рушанский район

Ички ишлар вазирлиги Тоғли Бадахшоннинг Рушон туманида яшовчи 46 нафар фуқарони митингларда иштирок этган «жиноий ва экстремистик-террористик гуруҳлар» аъзоси деб топиб, уларнинг барчасини қўлга олди.

Ички ишлар вазирлиги сайтида маълум қилинишича, бу 46 киши 15—18 май кунлари Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Рушон туманида ўтказилган митингларда қатнашган.

Рўйхат икки марта эълон қилинди – биринчи марта 19 кишининг исми-шарифи кўрсатилган бўлса, иккинчи марта яна 27 кишининг исми-шарифи киритилган. Ҳибсга олинганларнинг фотосуратлари билан бирга келган қисқа хабарларга қараганда, уларнинг уйларидан қурол ва ўқ-дорилар топилган.

Умуман олганда, қўлга олинганлар уч нафар шахс бошчилигидаги жиноий гуруҳ аъзолари бўлган. Булар Холбаш Холбашев, Ёдгор Ғуломҳайдаров ва Қулмаҳмад Паллаев. 23 май куни Озоди радиоси билан суҳбатда қариндошлари уларни аҳоли орасида ҳурмат-эҳтиромга эга Рушоннинг оддий аҳолиси деб атади. Уларга кўра, Холбашев ва Ғуломҳайдаров Тожикистон чегара хизмати ва Фавқулодда вазиятлар қўмитаси ходимлари бўлган.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги эълон қилган рўйхатда Саидаброр Шодавлатов ва Сарбаланд Холбашевлар Холбашевнинг «уюшган жиноий гуруҳи» аъзолари сифатида тилга олинади.

Ички ишлар вазирлиги эълон қилган суратларда қўлга олинганларнинг айримларининг юзларида кўкарган доғлар бор. Ҳибсга олинганлар орасида 24 ёшдан 53 ёшгача бўлган эркакларни ҳам кўриш мумкин.

Тожик чегара қўшинларининг юқори мартабали зобити, расмийлар митинглар ташкилотчиларидан бири деб ҳисоблаганХолбаш Холбашев фуқаролик фаоли Улфатҳоним Мамадшоеванинг собиқ турмуш ўртоғи.

У Мамадшоева ҳибсга олиниши билан бир вақтда ғойиб бўлган ва расмийлар унга нисбатан айблов қўйган бўлсалар ҳам, унинг қаердалигини ошкор этмаган. Мавжуд маълумотларга кўра, Холбашев яқинда Исфарадаги чегара зонасида бўлган.

Ҳибсда сақланаётган Улфатҳоним Мамадшоева ҳибсга олинишидан олдин ҳеч қандай қонунга хилоф иш қилмаганини айтган. Ўтган ҳафтада расмийлар томонидан митинглар уюштирганликда айбланган яна бир шахс 22 май куни Хоруғда ўлдирилган Мамадбокир Мамадбокиров бўлган. Унинг қандай шароитда ва ким томонидан ўлдирилгани номаълум.

Олинган маълумотларга кўра, Рушон воқеаларида асосий гумонланувчи сифатида кўрилаётган Мирзо Зиёев бўлинмаларидан бирининг собиқ қўмондони Ёдгор Ғуломҳайдаров 20 га яқин одам билан бирга бедарак йўқолган.

Рушон туманидаги вазият 17 май куни бир гуруҳ аҳолининг Душанбе-Хороғ йўлини тўсиб қўйиши ортидан кескинлашган. 18 май куни эрталаб Рушон вилоятида ҳукумат қўшинлари билан Душанбе-Хороғ йўлини тўсиб, вилоят маъмурий маркази томон ҳарбий техника ҳаракатига тўсқинлик қилишга уринган аҳоли ўртасида тўқнашув юз берди. Натижада бир неча киши ҳалок бўлди ва жароҳат олди.

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, операция намойишчилар Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг терроризмга қарши махсус бўлинмаси автомашинасига ҳужум қилиб, бир офицер ҳалок бўлган ва 13 нафар ҳарбий хизматчи яраланганидан кейин бошланган.

18 май куни расмийлар у ерда «аксилтеррор» операцияси ўтказилаётганини маълум қилди ва намойишчиларни минтақадаги вазиятни беқарорлаштириш учун хориждан кўрсатма олган жиноий гуруҳлар аъзолари деб атаган. Намойишларда қатнашган аҳолининг айтишича, қуроллари йўқ, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва Хоруғдаги вазият кескинлашувининг олдини олиш учун кўчаларга чиққан.

Маҳаллий аҳолининг Озоди радиосига айтишича, 21 кишининг жасади уларга топширилган. Айрим манбалар қурбонлар сони 25 нафарни ташкил қилади. БМТ баёнотида ишончли манбаларга таяниб, 40 дан ортиқ ҳалок бўлган ва 100 дан ортиқ маҳбус ҳақида сўз боради.

XS
SM
MD
LG