Ссылки доступа

Туркманистонда фермерлар пишмаган ҳосилни йиғиб олишга мажбур бўлмоқда


Туркменистан (иллюстратвиное фото)
Туркменистан (иллюстратвиное фото)

Ҳар йили июнь ойи бошида Туркманистон расман буғдой йиғиб олишни бошлайди. Озодлик радиосининг Мари вилоятидаги мухбирининг хабар беришича, вилоятнинг айрим далаларида буғдой ўрим-йиғими бошланган.

Аммо маҳаллий ғаллакорларнинг айтишича, буғдой ҳали пишмаган.

«Мари вилоятининг Мурғап этрапида баъзи деҳқон бирлашмаларида буғдой йиғим-терими бошланди», — дея хабар беради «Озодлик» радиосининг жанубий вилоятидаги мухбири.

Аммо ер ижарачиларининг айтишича, улар пишмаган буғдойни хом ҳолда йиғиб олишга мажбур бўлмоқдалар. Қолаверса, ғаллакорлар қабул пунктларида етказиб берилган буғдой ҳажмини кам баҳолаётганидан шикоят қилмоқда.

«Буғдойни йиғиб олдик, лекин у ҳали ҳам нам, пишмаган. Буғдой хом бўлгани учун қабул пунктларида бир неча тонна ёки килограмм буғдой ҳисобдан чиқарилмоқда», — деди мурғаплик ғаллакорлардан бири.

Шу муносабат билан деҳқонлар буғдой пишиб, қуригунча ўз далаларига теримчиларни киритишдан бош тортмоқда.

Ғаллакорлар йиллар давомида суғориш, ўғит ва қишлоқ хўжалиги техникаси танқислиги билан боғлиқ сурункали муаммолардан шикоят қилиб келади. «Озодлик» радиоси мухбирлари фермерларнинг шикоятлари маҳаллий ҳокимият органларига етиб бормаётгани ҳақида мунтазам хабар бериб боради.

13 май куни Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов 2022 йилги буғдой ўрим-йиғимини ташкил этиш бўйича давлат комиссияси тузилишини маълум қилди.

Расмий хабарда айтилишича, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Транспорт ва коммуникациялар агентлигига йиғиб олинган буғдой ҳосилини далалардан қабул қилиш пунктлари, омборларга ўз вақтида ва йўқотишларсиз қабул қилсиҳ, шунингдек, узлуксиз ҳамда самарали ҳаракатланишини таъминлаш вазифаси юклатилди.

Бундан ташқари, фармонга кўра, Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлигига шахсий автомобиль эгалари билан буғдой ташиш бўйича шартномалар тузишга рухсат берилди.

Туркманистон бу йил 1 миллион 400 минг тонна буғдой йиғиб олишни режалаштирмоқда.

XS
SM
MD
LG