2020 йилнинг 25 мартидан Қирғизистонда коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан фавқулодда ҳолат жорий этилиши муносабати билан ички ва халқаро йўловчи қатновлари тўхтатилди. 2020 йил охирида республика ичидаги йўловчи поездлари ҳаракати тикланди.
Жорий йилнинг февраль ойида Қозоғистон билан келишувга эришилгани ҳақида хабар берилган эди. 21 февралдан Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали Қирғизистондан Россияга мунтазам йўловчи ташишни йўлга қўйилиши ҳақида маълум қилинди. Бироқ, кейинроқ Қозоғистон томони транзитни қайта тиклашга рози бўлгани, бироқ Россия ҳали бунга розилик бермагани тушунтирилди.
Апрель ойида «Қирғизистон темир йўллари» давлат корхонаси Россия билан Самара, Қозон ва Новосибирскга қатновларни қайта тиклаш бўйича келишувга эришганини эълон қилди. Москвага ҳам йўловчи ташиш 2023 йилдан олдин тикланади.