Ссылки доступа

Техасдаги бошланғич мактабда содир бўлган отишмада 21 киши ҳалок бўлди


18 ёшли қотил полиция томонидан йўқ қилинди.

Техас штатининг Ювальде шаҳридаги бошланғич мактабда содир бўлган отишмада 21 киши — 18 нафар бола ва уч нафар ёши катта одам ҳалок бўлди, дея хабар берди штат сенатори Роланд Гутьеррес маҳаллий полицияга таяниб AP.

Ҳодиса 24 май куни содир бўлган. Воқеа юз берган мактабда 7 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар ўқийди.

Техас губернатори Грег Эбботтнинг айтишича, отишма содир этган шахс 18 ёшли Сальвадор Рамос бўлиб, у воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари томонидан ўлдирилган. Полиция ходимларидан икки нафари отишма вақтида енгил жароҳат олган.

Эбботтнинг сўзларига кўра, қотил машинасини мактаб биноси олдида қолдириб, тўппонча ва баъзи маълумотларга кўра, милтиқ билан мактабга кирган. Рамос мактабга боришдан олдин бувисини отиб ташлаган, у шифохоналардан бирига жойлаштирилгани экани айтилади.

АҚШ президенти Жо Байден ҳалок бўлганлар хотирасига байроқларни тушириб қўйиш ҳақида топшириқ берди, дея хабар қилди Оқ уй.

Маълумот учун, 1966 йили Техас университетида содир бўлган отишма оқибатида 16 киши ҳалок бўлган эди.

XS
SM
MD
LG