Ссылки доступа

Наргиз Зокированинг вакили хонанданинг Домодедовода қўлга олинганини рад этди


Хонанда Наргиз Зокированинг вакили Сергей Савин Teleprogramma.pro сайтига қўшиқчи Тошкентдан Домодедово аэропортига келганида полиция томонидан қўлга олингани ҳақидаги хабарни рад этди.

Хонанда Наргиз Зокированинг вакили Сергей Савин Телепрограмма.про сайтига қўшиқчи Тошкентдан Домодедово аэропортига келганида полиция томонидан қўлга олингани ҳақидаги хабарни рад этди.

«Бу ёлғон. У Ўзбекистонда, ҳаммаси жойида», — деди Сергей Савин.

Аввалроқ айрим ОАВларда хонанда Наргиз Зокирова Москва аэропортида қўлга олингани ва унга Ўзбекистонга депортация қилиш билан таҳдид қилингани ҳақида ёзган эди.

Эслатиб ўтамиз, Украинадаги вазият фонида Зокирова Россияни тарк этишга қарор қилди ва оиласи билан Ўзбекистонга қайтди. Бундан ташқари, хонанда Россия ҳақида кескин баёнотлар берди.

Наргиз Зокирова Ўзбекистон ва ундан ташқарида машҳур Зокировлар сулоласининг вакили, Ботир Зокировнинг жияни. Хонанда Тошкентда туғилиб ўсган. У 1995 йилда АҚШга кўчиб ўтган. Наргиз Зокирова 2014 йилда Биринчи каналнинг – “Голос” вокал кўрик-танловидаги ғалабасидан сўнг омма эътиборига тушди.

XS
SM
MD
LG