Ссылки доступа

Тожикистон мухолифати етакчиси Олим Шерзамонов: «Ҳокимият Тоғли Бадахшондаги жиноий ҳаракатларини оқлашга уринмоқда»


Олим Шерзамонов

Тақиқланган Тожикистон Миллий Альянси (ТМА) раиси ўринбосари Олим Шерзамоновнинг даъво қилишича, тожик расмийлари уни Хоруғ ва Рушонда намойишлар уюштирганликда айблаб, ўзларининг ноқонуний ва жиноий ҳаракатларини оқламоқчи.

24 май куни «Тожикистон» давлат телеканали Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида содир бўлган сўнгги воқеалар ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этди. Фильм муаллифларининг иддао қилишича, 26 март куни вилоятнинг норасмий раҳбарларидан бири Мамадбокир Мамадбокиров, истеъфодаги генерал Холбаш Холбашов, Хоруғдаги фуқаролик фаоли Улфатҳоним Мамадшоева ва Европа давлатларидан биридан ТМА раиси ўринбосари Олим Шерзамонов онлайн суҳбатда тартибсизликларни режалаштирган.

Олим Шерзамоновнинг ўзи эса бундай айбловларни рад этади: «Ўзингиз яхши биласиз, ўша пайтларда Тоғли Бадахшонда интернет йўқ эди, бундай вазиятда қандай онлайн суҳбат ҳақида гапириш мумкин?».

Ҳокимият танқидчисига кўра, расмийлар ўзларининг жиноий ҳаракатларини оқлаш, Рушон вилоятидаги геноцидни оқлаш учун бундай баёнотларни айтмоқда. «У ерда тинч аҳоли ҳалок бўлди. Шундан сўнг улар барча гуноҳларда расмийлар томонидан террорчи ташкилот деб эълон қилинган Тожикистон Миллий Альянси ва мени, альянс аъзоси Олим Шерзамоновни айблашга қарор қилишди».

Эслатиб ўтамиз, фильм муаллифлари Олим Шерзамонов Хоруғ ва Рушонда тартибсизликлар уюштириш учун жами 13 минг доллар юборганини даъво қилмоқда.

«Бу мутлақо асоссиз баёнот. Мен Европада яшайман, бундай пулни қаердан оламан? Мен ҳеч қачон бундай пулни қўлимга тутмаганман. Балки пулни Россияда ишлаётган Бадахшонлик фуқаролар жўнатгандир».

XS
SM
MD
LG