Ссылки доступа

Душанбеда сотувга қўйилган «Тожиксодиротбанк» биноси 12 миллион долларга баҳоланди


Икки йил аввал банкрот бўлган «Тожиксодиротбанк»нинг бош биноси сотувга қўйилди. Ким ошди савдосини ўтказиш учун Инвестиция қўмитасининг Давлат мулкини сотиш бўлими масъул ҳисобланади.

Бинонинг сотилиши 25 май куни эълон қилинди.

Душанбе марказида ва Тожикистон телевидениеси рўпарасида жойлашган «Тожиксодиротбанк»нинг марказий биноси 125 миллион 265 минг 630 сомоний (тахминан 12 миллион доллар)га баҳоланмоқда.

Харидор бўлса, нарх кўтарилади, харидор бўлмаса, нарх тушиши мумкин. Бинонинг тавсифида айтилишича, у 22 минг квадрат метрдан ортиқ майдонга эга.

Бошқарув шунингдек, «Тожиксодиротбанк»нинг йирик акциядори Тожиддин Пирзодага тегишли бўлган «Тожикистон» меҳмонхонасини ҳам сотувга қўйди.

Шаҳар марказида жойлашган меҳмонхонанинг бошланғич нархи 225 миллион 285 минг 624 сомоний (25 миллион долларга яқин) этиб белгиланган. Инвестициялар ва давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасидан маълум қилишларича, меҳмонхона 139 та хонага эга ва икки гектардан ортиқ ер майдонига эга.

«Тожиксодиротбанк» активларини сотиш ва сотиб олиш бир йил аввал, 2021 йил 21 майда Миллий банк «Тожиксодиротбанк» ва «Агроинвестбанк»ни бошқаришга рухсат олган пайтда амалга оширилган. Суд икки банкрот банкнинг активларини тақсимлаш учун муваққат ишончли вакилни тайинлади.

Айни пайтда, Жисмоний шахсларнинг омонатларини суғурта қилиш жамғармаси икки банк омонатчиларига компенсация тўлаш учун яна икки ой борлигини маълум қилди.

Расмийларга кўра, лицензия бекор қилинган пайтда «Агроинвестбанк»нинг 28 мингга яқин мижози бўлган, “Тожиксодиротбанк«нинг эса 5,5 минг мижози бўлган.

XS
SM
MD
LG