Ссылки доступа

Тожикистон президенти расмий ташриф билан Эронга жўнаб кетди


Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 29 май куни расмий ташриф билан Эронга жўнаб кетди. Ташрифнинг батафсил дастури эълон қилинмади.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, президентга ташқи ишлар вазири, бош прокурор, энергетика ва сув ресурслари, иқтисодий ривожланиш ва савдо, транспорт, молия вазирлари, шунингдек, бошқа қатор вазирлар ҳамроҳлик қилмоқда.

Сўнгги ойларда Тожикистон-Эрон муносабатлари яна жадал ривожланмоқда. Душанбе ва Теҳрон ўртасидаги муносабатлар сўнгги йилларда таранглашган ва айниқса 2015 йил охирида ёмонлашган. Тожикистон очиқ ва билвосита Эрон ҳукуматини тақиқланган Ислом Уйғониш партиясини қўллаб-қувватлаётганликда айблаган бўлса, Теҳрон Душанбени Бобак Занжоний ўтказган миллионлаб долларлар ғойиб бўлганликда айблади.

Эрон 1991 йилда Тожикистон мустақиллигини биринчи бўлиб тан олган ва 2013 йилгача Душанбенинг асосий иқтисодий ҳамкорларидан бири бўлган.

Кўп йиллар давомида Тожикистон бозорлари Эрон маҳсулотлари билан тўла эди. Тожикистонда энг йирик ҳисобланган Душанбе-Чаноқ автомобиль йўлидаги «Истиқлол» туннели Эрон томонидан шимол ва пойтахт ўртасидаги транспорт қатновини осонлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган ва амалга оширилган лойиҳалардан бири эди. Бу туннель худди Сангтудин ГЭС-2 каби Эроннинг молиявий ва техник ёрдами билан қурилган.

XS
SM
MD
LG