Ссылки доступа

Зеленский Украинага янги қурол-аслаҳа етказиб берилишига доир “хушхабарлар” кутмоқда


Украина президенти Владимир Зеленский 28 майдаги видеомурожаатида жорий ҳафтада қурол-аслаҳа таъминотига доир “хушхабарлар” кутаётганини айтди.

“Ҳар куни мудофаамизни кучайтириш, энг аввало қурол-аслаҳа таъминотини яхшилаш устида ишлаяпмиз. Армиямиз техника ва зарбдорлик бўйича босқинчилардан устун бўлишига кун сайин яқинлашмоқдамиз. Албатта, кўп нарса ҳамкорларимизга боғлиқ. Уларнинг озодлик ҳимояси учун Украинага барча зарур нарсаларни беришга нечоғли тайёр эканига боғлиқ. Мен келгуси ҳафтада яхши янгиликлар бўлишини кутяпман”, деган Зеленский.

У қурол-аслаҳа Россия қўшинларининг Украина шарқидаги ҳужумларини тўхтатиш учун зарурлигини урғулаган.

“Вазият жуда оғир. Айниқса, Донбасс ва Харьков вилоятининг айрим ҳудудларида Россия армияси бирон натижага эришиш учун зўр бермоқда”, деган Украина президенти.

Зеленский Россия қўшинлари катта куч билан ҳужум қилаётган Северодонецк. Лисичанск, Бахмут, Попасная ва бошқа шаҳарларни фронтдаги энг муҳим йўналишлар деб атаган. Шунингдек, Херсон вилоятида босқинчилар “аҳолини гаровда ушлаб турган”ини айтган.

Жорий ҳафтада Украина президенти Европа мамлакатлари парламентларига мурожаат билан чиқади. Хусусан, Европа Кенгашининг 30-31 майга белгиланган йиғилишида у “Россиянинг Украинадаги террори” ҳақида гапирмоқчи.

XS
SM
MD
LG