Ссылки доступа

Ўзбекистон қаҳрамони Лола Муротова вафот этди


Ўзбекистон қаҳрамони, Олий Мажлис сенати аъзоси, Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида жойлашган “Нурли обод” фермер хўжалиги раҳбари Лола Муротова оламдан ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

64 ёшни қоралаган Лола Муротова 2019 йил августида Ўзбекистон қаҳрамони унвонига сазовор бўлган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳар гал водийга сафари чоғида фермер аёл билан учрашар ёки қўнғироқ қилиб, байрамлар билан табриклаб турарди.

Жорий ойда президентнинг матбуот котиби Шерзод Асадов Лола Муротова оғир бетов экани, давлат раҳбари топшириғи билан бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев, соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев ва бошқа расмийлар уни касалхонага кўргани боришиб, президентнинг тилакларини етказишгани ҳақида маълум қилганди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Лола Муротованинг вафот этган бўлиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар тарқаган, бироқ, Газета.уз нашри хабарига кўра, Фарғона вилояти ҳокимлиги буни рад этишиб, айни пайтда унинг аҳволи оғирлигини билдирган.

XS
SM
MD
LG