Ссылки доступа

Ереванда 100 дан ортиқ намойишчи ҳибсга олинди


Разгон участников протестов в Ереване, 30 мая 2022 года
Разгон участников протестов в Ереване, 30 мая 2022 года

Душанба куни Ереванда 100 дан ортиқ мухолифат намойишчиси ҳибсга олинган. Уч нафар полициячи яраланиб, шифохонага етказилган. Бу ҳақда Арманистон полициясига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

Душанба куни эрталаб мухолифатдаги «Қаршилик кўрсатиш ҳаракати» аъзолари Ереван марказида ҳукумат биноси ёнида тўпланишди.

Намойишда етакчилик қилаётган мухолифат депутатлари вазирлар билан учрашиш учун бинога киришга ҳаракат қилишди, улар ҳукуматнинг Тоғли Қорабоғ масаласи бўйича сиёсати ва бу борада мухолифат таклиф этган баёнот лойиҳаси бўйича ўз позициясини билдириши лозимлигини айтишди.

Полиция мухолифат депутатларини бинога киритмаган, шундан сўнг тўқнашувлар бошланган.

Арманистонда апрель ойида Пашинянга қарши оммавий норозилик намойишлари бошланди. Мухолифат бош вазир ва у бошчилигидаги ҳукуматни Озарбайжон билан Тоғли Қорабоғнинг бутун ҳудуди устидан Боку суверенитетини тан олиш тўғрисидаги битимни имзолаш ниятидаликда айбламоқда.

Никол Пашинян Арманистонда 2018 йилда мамлакатнинг аввалги ҳукуматига қарши намойишлар тўлқини натижасида ҳокимият тепасига келган эди. 2021 йилда у муддатидан олдин сайловда қайта сайланган. Шу билан бирга, Пашинян бош вазирлик даврида Арманистон Озарбайжон билан Тоғли Қорабоғнинг баҳсли ҳудудлари бўйича қуролли тўқнашувда мағлуб бўлди.

XS
SM
MD
LG