Ссылки доступа

Хорватияда Pussy Riot гуруҳи иштирокчиси Ойсултон Ниёзова қўлга олинди


Хорватия полицияси Интерпол ордери асосида Россиянинг Pussy Riot панк-гуруҳи иштирокчиси бўлмиш Ойсултон Ниёзовани қўлга олди.

Туркманистон расмийлари уни халқаро қидирувга бериш талаби билан Интерполга 2003 йили мурожаат қилишган. Ниёзовани экстрадиция қилишга оид қарор Хорватия суди томонидан қабул қилиниши керак.

Ашхобод Ниёзовани 2002 йили гўё Туркманистон Марказий банкига тегишли 40 миллион доллар ўғирлангани туфайли ҳибсга олиш тўғрисида ордер берган. Pussy Riot аъзолари айблов уйдирилган экани, суд эса сиёсий характерга эгалиги, чунки Ниёзованинг отаси мухолифат тарафига ўтиб, қамоқхонада вафот этганини иддао қилишмоқда.

Туркманистонлик фаол Riot Days деб номланган урушга қарши турнеда иштирок этаётган эди. Ўтган ҳафта Ниёзова Словенияда қўлга олинган, бироқ суд уни 10 соатдан кейин озод қилган эди. Шундан сўнг гуруҳ Хорватияга йўл олган, у ерда Ниёзова чегарадан ўтишда қўлга олинган.

XS
SM
MD
LG