Ссылки доступа

Ўзбекистон ёзда Роғун ГЭСдан энергия сотиб олишни режалаштирмоқда


Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари ёзда Роғун гидроэлектрстанцияси томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергияни экспорт қилиш мақсадлари акс этган меморандумни имзолади. Бу ҳақда «Газета.uz»га Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Тожикистон томонининг маълум қилишича, ҳозирда Роғун ГЭСнинг барча агрегатларини босқичма-босқич ишга тушириш жараёни давом этмоқда.

Электр энергиясини етказиб бериш шартлари, режимлари, ҳажмлари ва тарифлари жорий йил охиригача имзоланиши режалаштирилган электр энергиясини харид қилиш бўйича алоҳида шартнома доирасида кўриб чиқилади. Тахминан гап 10 йиллик муддат учун тузиладиган шартнома ҳақида кетаяпти, деб қайд этди вазирлик.

Роғун ГЭС тўғонининг қурилиши 2016 йил октябр ойида Вахш дарёси бўйида жойлашган Роғун шаҳрида бошланганди. Маросимда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон иштирок этган. 335 метр баландликдаги гидроэлектр тўғони дунёдаги энг баланд тош тўғон ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG