Ссылки доступа

Илк бор Ўзбекистон Ҳиндистонга Покистоннинг Карачи порти орқали юк жўнатди


Покистоннинг Карачи порти илк бор экспорт учун Ўзбекистондан транзит юк жўнатди. Бу ҳақда “Hellenicshippingnews” хабар берди.

Аввал юк қуруқликдаги транспорт орқали Карачи портига етказилиб, сўнгра Ҳиндистонга йўл олган.

Қайд этилишича, порт учун бу “муҳим босқич” ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш рамзига айланган. Бошқа давлатлар ҳам портдан фойдаланиб Покистон орқали Марказий Осиёга юкларни етказиб бериши кутилмоқда.

2022 йилнинг февраль ойида ратификация қилинган икки томонлама шартнома асосида юклар транзити Покистон компанияларидан бири (ICTSI) томонидан амалга оширилган.

Компания бошқа давлатлар ҳам ушбу йўналишдан Покистон орқали Марказий Осиёга юкларни етказиб беришда фойдаланишига умид билдирди.

Ўзбекистонда бир неча йиллардан буён жанубий йўналишларнинг ташқи савдодаги ролини ошириш чоралари кўрилмоқда. Қайд этилишича, бу денгиз портларига тезроқ ва арзонроқ йўлдир.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Покистон Ўзбекистон транзити учун божхона расмийлаштирувини соддалаштирган эди. 2022 йилнинг март ойида эса Ҳиндистон илк бор Ўзбекистонга тижорат юкини Покистон ва Афғонистон орқали транзит қилиб жўнатган.

XS
SM
MD
LG