Ссылки доступа

Қозоғистонда январь воқеалари бўйича 300 дан ортиқ киши судланди


Қозоғистонда январь воқеалари бўйича қўзғатилган ишлар бўйича 331 киши судланган, 500 дан ортиқ гумонланувчи ҳибсда сақланмоқда.

Бу ҳақда 1 июнь куни марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Қозоғистон Бош прокуратураси биринчи хизмати раҳбари ўринбосари Елдос Қилимжонов маълум қилди.

«Умуман олганда, январь воқеалари бўйича республика бўйича 5065 та терговга қадар текширувлар рўйхатга олинган. 514 нафар гумонланувчи суд қарори билан ҳибсда сақланяпти», — дейди Елдос Қилимжонов. Унга кўра, судга жами 337 та жиноят иши юборилган.

Қилимжонов 4 январь куни Олмаотадаги воқеаларга тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, кечки соат олтидан саккизгача фуқаролар шаҳарнинг ғарбий қисмидаги «Алмати Арена» спорт мажмуаси ва шарқий қисмидаги «Ҳалық Арена» стадиони ёнида тўпланишган. Қилимжоновнинг сўзларига кўра, кечки соат тўққизларда иккита «уюшган одамлар бир вақтнинг ўзида шаҳар маъмурияти томон ҳаракатлана бошлаган».

«Абай, Толе-бининг катта кўчалари бўйлаб ҳаракатланиб, улар йўлда жуда кўп одамларни тўплашди ва арматура, таёқ ва тошлар билан қуролланишди. Оломоннинг тўпланиши ва ҳаракати WhatsApp ва Telegram мессенжерлари орқали мувофиқлаштирилди. Бир неча соат ичида битта мессенжер иштирокчилари сони 140 тадан 5500 тага кўпайди. Натижада ярим тунда шаҳарнинг юқоридаги нуқталаридан ўн минглаб одамлар ҳокимлик олдидаги марказий майдонга етиб келишди». — деди Қилимжонов. Натижада ярим тунда шаҳарнинг юқоридаги нуқталаридан ўн минглаб одамлар ҳокимлик олдидаги марказий майдонга етиб келишди.

Бу вақтда «ғазабланган оломон майдонда жойлашган бинолар ва мулкларни, шу жумладан тўхтаб турган машиналарни синдириб, ўт қўйишни бошлаган. Қилимжонованинг сўзларига кўра, погромларда иштирок этганликда гумон қилинганлар полиция ходимларига, ҳарбийларга ҳужум қилган, йўлни тўсган, транспорт воситаларига ўт қўйган, фуқароларни тартибсизликларда қатнашишга кўндирган ва талон-тарож қилишган.

2022 йил январь ойи бошида бир қатор шаҳарларда турмуш даражасининг пасайиши туфайли мамлакатни қамраб олган оммавий норозилик намойишлари погромлар ва зўравонликларга айланди. Расмийлар «ташқаридан тажовуз» ва хорижда ўқитилган «террорчилар»нинг «ҳужумлари»ни даъво қилишди, аммо ишончли далиллар келтирмади. Қозоғистон президенти Қасим-Жғмарт Тғқаев хавфсизлик кучларига огоҳлантиришсиз ўлдириш учун отиш буйруғини берганини очиқ айтди. У, шунингдек, мамлакатда ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга уриниш бўлганини айтди, бироқ ташкилотчиларнинг номини очиқламади.

Расмийлар январь воқеалари чоғида 238 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган, бироқ ҳалок бўлганлар рўйхатини эълон қилмаган. Қозоғистонда январь воқеалари бўйича минглаб одамлар ҳибсга олинди, юзлаб одамлар террорчилик, тартибсизликлар, қурол ўғирлаш ва бошқа жиноятларда гумон қилиниб ҳибсга олинди. Ҳибсга олинганларнинг аксарияти полиция томонидан қийноққа солинган ва ҳақоратланганини айтишган.

Январь воқеаларидан кейин ҳибсга олинганлар орасида шу кунгача камида саккиз кишининг ўлими маълум. «Рухсат этилмаган тергов усуллари» ҳақидаги шикоятлар бўйича 11 та терговга қадар текширувлар ўтказилиб, ўнга яқин ходим ҳибсга олинган. Расмийлар Қозоғистондаги воқеалар юзасидан халқаро тергов ўтказиш талабларини рад этди.

XS
SM
MD
LG