Ссылки доступа

Фарғонада «буханка» нонга навбатлар кузатилмоқда (видео)


Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида қолипли нонга турнақатор навбатлар кузатилмоқда, дея хабар беради «Дарё» нашри.

Хабар қилинишича, видео бугун, 2 июнь куни тонгда тасвирга олинган.

Видео муаллифи видео аввалида савдо дўконида нонга навбат кўпайиб кетганини айтиб, «нонни ушлаган ушлади, ушламаганга йўқ энди», — дейди.

Қолипли нон кеча, 1 июндан бошлаб Тошкентда 2800 сўмдан сотила бошлади. Ғалла бозори эркинлаштирилишини таҳлил қилган Иқтисодиёт вазирлиги Тошкентдаги «буханка» ноннинг ошишини, аввал жуда арзонлиги ва шу сабаб нонни қўй ва мол учун сотиб олиш кўпайиб кетганини маълум қилди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси эса «буханка» ноннинг нархи ошганига муносабат билдириб, «буханка» нон нархи Тошкент шаҳрида энг юқори — 2800 сўм, Қашқадарёда вилоятида энг паст — 1650 сўм, республика бўйича ўртача нарх эса 2250 сўмдан сотилаётганини очиқлади.

XS
SM
MD
LG