ТИВ расмий вакили Авазбек Отахонов мазкур факт юзасидан ички текширув ўтказилишини маълум қилди.
У университет «икки қардош халқ ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш механизми сифатида яратилгани», «университет маълум бир кучлар томонидан сиёсий иғволар қуролига айланиб қолмаслиги»ни таъкидлади.
31 май куни Манас университетида «Фатҳуллоҳ террор ташкилоти. Параллель давлат шаклланиши» мавзусида семинар бўлиб ўтди (Туркия ҳукумати воиз Фатҳуллоҳ Гуленнинг ташкилотларини террорчи деб ҳисоблаб, уларни ФEТО деб атайди – таҳр.).
Ушбу воқеа муносабати билан фаол Гулжигит Исоқов ТИВга университетга нисбатан чора кўриш илтимоси билан мурожаат қилиб, университет таълим муассасаси доирасидан чиқиб кетганини, террорчилик ташкилоти сифатида тан олинмаган ташкилотни қоралаганини айтди.
Туркия ҳукумати 2016 йилги давлат тўнтаришига уринишда АҚШда истиқомат қилувчи воиз Фатҳуллоҳ Гулен ва унинг “Ҳизмет” ҳаракатини айбламоқда. Туркияда бу ташкилотга ФEТО номи бериб, уни террорчи ташкилот деб тан олди ва унинг минглаб тарафдорларини ҳибсга ташлади. Гуленнинг ўзи ва унинг тарафдорлари барча айбловларни рад этади.
Туркия Қирғизистондаги “Себат” таълим муассасалари тармоғини ФEТО билан боғлиқ деб ҳисоблайди. 2016 йилда Туркия ҳукумати Қирғизистонни ушбу мактаблар тармоғини ёпишга чақирган, бироқ расмий Бишкек бу талабни рад этган. 2017 йилда ушбу тармоқ маҳаллий ташкилот сифатида қайта рўйхатдан ўтказилди ва янги "Сапат" номини олди.