Ссылки доступа

Қирғизистонда мухолифат ҳаракати жамоатчиликни журналист Болот Темировни ҳимоя қилишга чақирди


Болот Темиров
Болот Темиров

Қирғизистон Бирлашган Демократик Ҳаракати жамоатчиликка мурожаат билан чиқди, унда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан журналист Болот Темиров ва Temirov LIVE YouTube канали ходимларига нисбатан «мисли кўрилмаган босим» борлиги айтилган.

Мухолифатчилар «давлатнинг бутун жазо кучи Болот Темировга етди» деган фикрни билдирган ва жамоатчиликни журналист Болотини ҳимоя қилишга чақирган.

«Унинг тимсолида биз асосий ютуғимиз – сўз ва фикр эркинлигини ҳимоя қиламиз, ахборотга бўлган асосий ҳуқуқимизни ҳимоя қиламиз! Болотни ҳимоя қилиш орқали ҳар биримиз коррупцияга қарши курашга ҳисса қўшамиз», — дейилади мурожаатда

Аввалроқ қатор халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Қирғизистон расмийларини Болот Темиров ва умуман оммавий ахборот воситаларини таъқиб қилишни тўхтатишга чақирган эди.

Йил бошидан бери полиция терговчи журналист Болот Темировга нисбатан тўртта жиноий иш қўзғатган. Темиров жамоаси “Қирғизнефтегаз” давлат компанияси томонидан ишлаб чиқарилган мазут экспортининг шубҳали схемалари бўйича суриштирувни эълон қилди, у Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевнинг қариндошларига алоқадор бўлиши мумкин. Орадан бир неча кун ўтиб, Темировга нисбатан гиёҳванд моддаларни ноқонуний сақлашда гумон қилиниб, иш очилиб, унинг ишхонасида тинтув ўтказилган. 18 апрель куни Temirov LIVE канали Қамчибек Ташиев фарзандларининг давлат тендерларида қатнашгани ҳақидаги янги текширувни эълон қилди. 19 апрель куни Болот Темировга нисбатан янги жиноий иш қўзғатилгани маълум бўлди. Полиция маълумотларига кўра, Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 379 («Ҳужжатларни қалбакилаштириш») ва 378 («Қирғизистон Республикаси давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш») моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Журналист жиноий таъқиб қилишни ўзининг касбий фаолияти билан боғлайди ва ҳокимият томонидан таъқиб қилинаётганини даъво қилади.

Апрель ойи охирида Бишкек ИИББ тергов ниҳоясига етганини эълон қилиб, 4 та жиноят иши битта процессга бирлаштирилганини таъкидлади. 18 май куни Бишкекнинг Свердловск туман суди журналист иши бўйича дастлабки суд мажлиси бўлиб ўтди.

XS
SM
MD
LG