Ссылки доступа

21 июндан Бишкек ва Урумчи ўртасидаги ҳаво қатнови тикланади


21 июндан Бишкек-Урумчи йўналишида ҳаво қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Қирғизистон фуқаро авиацияси агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, парвоз чоршанба кунлари China Southern Airlines авиакомпанияси томонидан амалга оширилади.

Аввалроқ Ташқи ишлар вазирлиги Урумчи-Бишкек-Урумчи йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни қайта тиклаш бўйича келишувга эришилгани ҳақида хабар берган эди.

2021 йил март ойида China Southern Airlines кейинги огоҳлантиришгача Урумчи-Бишкек-Урумчи йўналиши бўйича мунтазам рейсларни бекор қилди. Қарор эпидемиологик вазият кескинлашгани муносабати билан қабул қилинган.

XS
SM
MD
LG